Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилояти халқ шевалар лексикасининг ўрганилиш тарихи тўғрисида илмий манбаларга таянилган ҳолда маълумотлар берилган. Қашқадарё халқ шевалар лексикасини ўрганиш бўйича тадқиқотчиларнинг бу вилоят шевалари устида олиб борган илмий тадқиқотлари, улар томонидан амалга оширилган ишларнинг мазмун ва моҳияти, илмий ва амалий аҳамияти, тадқиқотлар доирасида яратилган илова луғатлар, уларнинг нашр этилган ва этилмаганлари, бу соҳада келажакда қилинажак ишлар, яъни муаммо ва ечимлар хусусида фикр-мулоҳазалар юритилган. Жумладан, мақолада тадқиқотчилар Болта Жўраев, Азиз Жўраев, Аъшам Шерматов, Тўра Нафасов, К. Усмонов, Нурқул Мирзаев, Хўжамурод Жабборов, Наргиза Шоимова каби шевашуносларнинг Қашқадарё вилояти ҳудудлари шеваларини халқ сўзлашув нутқидан ёзиб олганлиги ва ёзма ёдгорликлардаги сўзлар билан тарихан қиёслаганлиги, уларнинг фонетик, морфологик хусусиятларининг ўрганилиши, тараққиёт манбалари ва этимологик жиҳатдан қандай ўрганилганлиги ёритилган. Мавжуд тадқиқотлар ва уларга илова қилинган турли миқдордаги шеваларни жамлаган катта - кичик луғатлар асосида йирик ҳажмли Қашқадарё ўзбек халқ шевалар луғатини яратиш долзарб вазифалардан бири эканлиги асосланган.
| Birincil Dil | Türkçe |
|---|---|
| Konular | Çağdaş Türk Lehçeleri ve Edebiyatları (Diğer) |
| Bölüm | Makaleler |
| Yazarlar | |
| Yayımlanma Tarihi | 30 Nisan 2025 |
| Gönderilme Tarihi | 14 Ocak 2025 |
| Kabul Tarihi | 17 Nisan 2025 |
| Yayımlandığı Sayı | Yıl 2025 Cilt: 8 Sayı: 2 |